Мактаб янгиликлари · Bizning faxrimiz
1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик!
1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан табрик!
Ҳурматли устозлар, мураббийлар!
Сизлар жамиятимизнинг маънавий устунлари, ҳар бир инсон қалбига эзгулик уруғини сочувчи буюк фидойиларсиз. Сизлар туфайли ёшларимиз билимли, тарбияли ва юртига садоқатли бўлиб улғаймоқда.
Сизнинг фидокорона меҳнатингиз, ҳар бир дарс ортидаги машаққат ва меҳр, ҳар бир ўқувчига бағишланган эътибор — бу миллатнинг келажагини ёритаётган нурдир.
Бугунги байрам муносабати билан сиз, азиз устозларимизга, чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Юртимиз равнақи, ёшлар камоли йўлидаги меҳнатингиз ҳеч қачон эътибордан четда қолмайди.
Сизларга соғлик, бардамлик, оилавий фаровонлик, меҳнатингизда бардавом ютуқлар ва садоқатли шогирдлар тилайман.
Ҳар бир кунингиз қувончга, фахрга ва шогирдларингиз муваффақиятларидан ғурурланиш лаҳзаларига бой бўлсин!
Сиз – ўз ҳаётини бошқаларга бахшида этган энг улуғ инсонларсиз.
Байрамингиз муборак, азиз устозлар!
🖋 Ҳурмат билан,
Севара Шакирова
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори