Новости школы

Кўряпсизларми, чин дилдан интилса, ҳаракат қилса, Янги Ўзбекистон ёшлари қандай буюк марраларни забт этишга…

25.05.2026 933

Кўряпсизларми, чин дилдан интилса, ҳаракат қилса, Янги Ўзбекистон ёшлари қандай буюк марраларни забт этишга қодир!

Мен ишонаман, сизларнинг орангиздан ҳам ана шундай миллат қаҳрамонлари, Янги Ўзбекистон ифтихорлари етишиб чиқади!

Бу дунёда ҳар бир онгли инсон ота-онаси, устозлари ва эл-юрти ишончини оқлашга интилиб яшайди. Инсон учун энг улуғ бахт, улкан шараф аслида шу.

Сиз бугун мактабни тугатдингиз, лекин катта ҳаёт мактаби энди бошланмоқда.

Мен сизларга ана шундай тенгсиз бахт, юксак саодат эгаси бўлишларингизни тилайман.

Олдингизга катта мақсадлар қўйишдан ҳеч қачон қўрқманг!

Ўзингизга ишониб, ҳамиша олға боринг!

Доимо ўзгаришлар, ислоҳотлар руҳи билан яшайдиган авлод бўлинг!

Шу йўлдаги илк қадамларингиз қутлуғ ва баракали бўлсин!

Барчангизга бахт ва омад ҳамиша ёр бўлсин, азиз фарзандларим!

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти